Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги рақибини нокаутга учратди
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) навбатдаги жангида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Ҳаваскор боксда Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони бўлган боксчи Калифорнияда бўлиб ўтган бокс кечасида мексикалик Оскар Кортес (27-6, 14 КО) билан куч синашди.
10 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Мелиқўзиев Кортесни раунд давомида 2 марта нокдаун ҳолатига туширди, сўнг унинг чап қўлда берган зарбасидан сўнг рефери жангни тўхтатди.
🗣 @GrishamFight: "I don't think he's gonna get up ... why would he." pic.twitter.com/Bwn1L2usnX
— DAZN USA (@DAZN_USA) February 15, 2020
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев бугун Марко Антонио Перибанга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо Перибан жангга бир кун қолганида шифохонага тушиб қолди ва рақибни ўзгартиришга тўғри келди.
Бектемир Мелиқўзиев 2019 йилнинг декабрида америкалик Ваугин Александерга (15-4, 9 КО) қарши жанг қилиб, 10 раундлик жанг якунида ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, «WBA Continental Americas» камари соҳибига айланганди.
Мавзуга оид
08:47 / 22.12.2024
Усик Фюрини яна енгди
21:57 / 18.12.2024
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
04:18 / 15.12.2024
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
15:42 / 13.12.2024