Жамият | 15:40 / 17.02.2020
11783
1 дақиқада ўқилади

Челябинскда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Челябинск области ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси З.С. вафот этди 

Фото: vk.com/ugibdd_174

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 16 февраль куни Челябинск–Троицк трассаси, Челябинск области ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси З.С. вафот этди.

ТИВ хабарига кўра, бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Россиянинг Урал федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Мавзуга оид