Шарқшунослик институти талабаларининг амалиёти боғчаларда ташкил этилиши мумкин
Мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандумини имзолади
Мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Вазирлик хабарига кўра, келишувнинг асосий мақсади болалар орасида маънавиятни шакллантириш, уларни миллий маданий қадриятларга муносиб тарбиялаш бўйича биргаликда ишлаш ҳамда мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришнинг инновацион усулларини жорий қилишдир.
«Тошкент давлат шарқшунослик институти кўп йиллар мобайнида малакали кадрларга таълим бериб, етказиб бермоқда. Улар, айнан бизга ҳаводек зарур бўлган ёшлардир. Мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотлар ва тарбия жараёнига таълимни жорий қилишда таълим бериш сифатини янги босқичга кўтара оладиган кадрлар танқислиги масаласи пайдо бўлди», - деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
Учрашувда олий ўқув юртларида мутахассисларни тайёрлаш жараёнида амалиётнинг ўрни алоҳида таъкидланди. Шундан келиб чиққан ҳолда ТДШИ талабалари амалиётини МТТларда ташкил этиш таклиф этилди.
МТТда хорижий тилларга ўргатишни ташкил этиш болаларнинг келгусида бир неча тилни билишида мустаҳкам пойдевор бўлади, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
18:47 / 24.12.2024
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади
14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
16:18 / 20.04.2021
Самарқанддаги мактабгача таълим тизимида қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланди
18:34 / 12.04.2021