Сурхондарёда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари сотувига чек қўйилди
Сурхондарё вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари сотилишига чек қўйилди
2020 йил 13 февраль куни тахминан соат 22:30ларда ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 52 ёшли Ш.Х. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина Жарқўрғон тумани ҳудудида тўхтатиб текширилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унда автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро 53 ёшли Б.Ш.нинг ёнидан умумий оғирлиги 792,60 гр.га тенг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, Б.Ш.нинг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 14 февраль куни Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Б.Ш. ўзининг танишлари, Тожикистон Республикаси фуқаролари 37 ёшли Х.Д., ва 51 ёшли А.И.дан соф оғирлиги 1,10 кг. бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини жами 3.000 АҚШ доллари эвазига сотиб олаётганида ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
16:04 / 29.11.2024
3 ёшли боланинг қотили 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024