Спорт | 11:20 / 23.02.2020
15040
2 дақиқада ўқилади

Фьюри Уайлдернинг камарини тортиб олди

Лас-Вегасда америкалик Деонтей Уайлдер (43-1-1, 41 КО) ва британиялик Тайсон Фьюри (30-0-1, 20 КО) ўртасида реванш жанг бўлиб ўтди.

Ўртага WBC камари тикилган жангда Тайсон Фьюри муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди. Қайд этиш керакки, жангдан аввал Фьюрининг вазни Уайлдерникидан 19,4 кг оғирроқ чиққанди.

Жанг тўлиқ Фьюри устунлигида кечди.

Фото: Bleacher Report

Уайлдер учинчи ва бешинчи раундларда нокдаун ҳолатига тушиб қолди.

Фото: Bleacher Report

Еттинчи раундга келиб Фьюрининг кетма-кет зарбаларидан кейин америкалик боксчининг секундантлари рингга оқ сочиқ ташлашгач, рефери жангни тўхтатди.

Фото: Bleacher Report

Шу тариқа Тайсон Фьюри WBC камари учун жангда ғолиб бўлди ва The Ring журнали талқини бўйича бўш турган чемпионлик камарини қўлга киритди.

Бу ушбу спортчиларнинг иккинчи ўзаро жанги эди. Улар биринчи марта 2018 йил 1 декабрида муштлашишган, 12-раундлик жанг давомида Фьюри устунлик қилган, аммо сўнгги раундда Уайлдер рақибини икки бор нокдаун ҳолатига тушириб, дуранг натижага эришган ҳамда жаҳон чемпионлиги камарини ҳимоя қилганди.

Мавзуга оид