Жаҳон | 07:40 / 26.02.2020
4626
1 дақиқада ўқилади

Walt Disney’га янги бош директор тайинланди 

Фото: AFP/Getty Images

АҚШнинг Walt Disney корпорацияси бош директор ўзгарганини маълум қилди. Корпорацияга эндиликда Боб Чапек раҳбарлик қилади.

Аввал компания бўлимларидан бири раҳбари қилган Чапек Роберт Айгер ўрнини эгаллайди.

“Мен ҳозир раҳбариятни янги бош директорга топширишнинг мавриди деб ҳисоблайман. Мен Бобга тўлиқ ишонаман ва кейинги 22 ой ичида у билан яқиндан ҳамкорлик қилишни кутиб қоламан”, деб айтган Айгер.

Таъкидланишича, Айгер компания ижрочи директори лавозимини эгаллайди ва 2021 йил 31 декабрда шартномаси тугагунча компаниянинг ижодий лойиҳаларига раҳбарлик қилади.

The Walt Disney Company 1923 йил мультипликатор-рассом Уолт Дисней томонидан ташкил этилган. Ушбу компания АҚШнинг энг йирик компанияларидан ва кўнгил очиш соҳасида дунё етакчиларидан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид