Ўзбекистон | 18:48 / 28.02.2020
62086
1 дақиқада ўқилади

Аброл Ваҳобов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Аброл Жабарович Ваҳобов янги лавозимга ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «А.Ваҳобовни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

«Аброл Жабборович Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинлансин», дейилади қарорда.

Аброл Ваҳобов 2008—2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаментининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш шўъбасига раҳбарлик қилган, 2016-2019 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2019 йилнинг февралидан буён Ўзбекистон бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалроқ, Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Ўктам Барноев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид