Light | 20:06 / 01.03.2020
12012
1 дақиқада ўқилади

Машина ҳайдаш вақтида инфаркт аломатлари пайдо бўлса ўзини қандай тутиш керак

Москвадаги 13-шаҳар клиник шифохонасининг шошилинч кардиология бўлими бошлиғи Альфред Богданов ҳайдовчиларга инфаркт ҳолатига автомобилдаги аптечкада нитроглицерин сақлашни тавсия қилди.

Фото: Discovery

«Инфаркт ҳолатида ҳайдовчи йўл четида тўхтаб, хавфсиз ҳолатни эгаллаши лозим, чунки гемодинамика [қоннинг томирлар орқали оқиши] бузилиши жадал кечиши мумкин ва ҳайдовчи ҳаракатланиш вақтида ҳушини йўқотиши мумкин. Агар ҳайдовчи юрак ишемик касаллигидан азият чекса ва унинг ёнида нитроглицерин ёки «Нитроспрей» бўлса, улардан фойдаланиш лозим», деб тавсия қилган шифокор.  

«Агар бундай вазиятда қўл остида бирор дори воситаси бўлмаса, унда тез ёрдам чақиртириш ва сиптоматик ёрдам кўрсатиш лозим. Агар одам ҳушини йўқотган бўлса, унда қайт бошланиб, нафас йўли беркилиб қолмаслиги учун уни ёнбошига ётқизиб, тез ёрдам келишини пойлаш лозим», деб тавсия қилган кардиолог. 

Мавзуга оид