Жаҳон | 00:01 / 06.03.2020
8595
1 дақиқада ўқилади

Идлибда ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди

Россия ва Туркия президентларининг музокараларидан кейин Суриянинг Идлиб вилоятида 6 март яримтунда ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди.

Фото: REUTERS/Umit Bektas

Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған учрашуви натижаларига кўра тузилган меморандумда Суриянинг шимолидаги М4 трассаси яқинида 12 километрлик хавфсизлик йўлаги ташкил этилиши маълум қилинган. Томонлар бу ҳудуд бўйлаб 15 мартдан патруллашни бошлашга келишиб олишган. Ярашув режими бошлангандан кейин Идлибдаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қўшимча қилишича, Москва ва Анқара Идлибда БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан террорчилик гуруҳлари деб тан олинган барча гуруҳларни йўқ қилишга келишиб олган. 

5 март куни Кремлда Суриядаги вазит бўйича Россия-Туркия музокаралари бўлиб ўтди. 

Мавзуга оид