Ўзбекистон | 08:30 / 08.03.2020
45994
1 дақиқада ўқилади

«Чироқчи воқеаси»: Туман ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари ишдан олинди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Қашқадарё вилояти Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Фазлиддин Юсуповни ишдан олди.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 7 март куни Қашқадарё вилояти ИИБ масъуллари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш вақтида Чироқчи туманида ИИБ биносида тергов қилинган фуқаро вафот этиши воқеаси муҳокама қилинган ва туман бошлиғи Фазлиддин Юсупов ҳамда унинг 4 нафар ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 23 январида Чироқчи туманида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли Ю.А ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этганди. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, икки нафар ИИБ ходими қамоққа олингани ҳақида хабар берилди. Кейинроқ ИИБ ходимларининг 13 нафари ушбу иш доирасида тергов жараёнига жалб қилингани маълум маълум қилинганди.

Аввалроқ мазкур воқеа сабаб вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Самад Турдиев ишдан кетганди.

Мавзуга оид