Спорт | 03:03 / 09.03.2020
10330
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Реал» меҳмонда «Бетис»га ютқазиб қўйди

Фото: AP

Испания Ла Лигасининг 27-турида «Реал» Севилья шаҳрида «Бетис» меҳмони бўлиб, кутилмаганда мағлубиятга учради. Сидней ва Тельонинг голларига мадридликлардан Бензема фақат бир марта жавоб бера олди.

Мағлубиятдан сўнг «Реал» 56 очко билан 2-ўринга тушиб кетди. «Бетис» эса 33 очко билан 12-ўринга чиқиб олди.

Ла Лига, 27-тур 

Бетис – Реал Мадрид 2:1
8 март, «Бенито Вильямарин»
Голлар: Сидней (40), Тельо (82) – Бензема (45+3, пенальти).
Бетис: Роблес, Эдгар Гонсалес (Родригес, 73), Сидней, Бартра, Морено (Педраса, 77), Хоакин (Тельо, 66), Каналес, Фекир, Гуардадо, Эмерсон, Морон. 
Реал: Куртуа, Милитао, Марсело (Менди, 59), Варан, Рамос, Каземиро, Кроос (Мариано Диас, 69), Васкес, Модрич (Вальверде, 79), Винисиус Жуниор, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Марсело (55), Гуардадо (74).

Мавзуга оид