Ўзбекистон | 10:16 / 11.03.2020
10658
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 734та ҳолатда ходимлар дам олиш кунлари ишга жалб этилган

5261 та ташкилотга ёзма огоҳлантириш, 465 тасига ёзма кўрсатма берилган бўлса, 49 таси жаримага тортилган 

Фото: Shutterstock

2020 йил март ойи ҳолатига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 3993 марта мониторинг ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби хабар бермоқда.

Билдирилишича, ташкилот ва идораларда иш вақти меъёрларига қатъий амал қилинишига эришиш, ходимларнинг иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ишга жалб этилишига барҳам бериш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари Давлат меҳнат инспекцияси томонидан тизимли ишлар амалга ошириляпти. Айни мазмунда келиб тушган мурожаатлар асосида мониторинглар ўтказилиб, қонун бузилишига йўл қўйган масъулларга нисбатан жазо чоралари кўриляпти.

Қайд этилишича, ўрганишлар 2450 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганини кўрсатди. Шуларнинг 1716 тасида ходимлар иш вақтидан ташқари ишга ҳамда 734 тасида дам олиш кунлари ишга жалб этилган. 

Натижада, 5261 та ташкилотга ёзма огоҳлантириш, 465 тасига ёзма кўрсатма берилган бўлса, 49 таси жаримага тортилган.

Давлат меҳнат инспекциясининг бу каби мониторинг тадбирлари давом этиши айтилган.

Мавзуга оид