Арипов: Коронавирус сабаб тўйлар ўтказилишига чеклов қўйилмайди
Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан киритилаётган қатор чекловлар тўй маросимларига тааллуқли эмас.
Бу ҳақда 15 март куни ўтказилган брифингда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Тўйлар бўйича Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори бор. Ўша регламент асосида кетаверади. Лекин ана шу регламентга риоя қилинишига эътибор берамиз», – деди ҳукумат раҳбари.
Амалдаги тартибга мувофиқ, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, бу тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашиши мумкин.
Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши иштирок этишига рухсат берилган.
Қоидаларни бузган фуқароларга БҲМнинг 10 баравари; тўйхона, кафе ва ресторанлар мансабдорларига 30 баравари миқдорида жарима белгиланиши кутиляпти.
Маълумот учун, бугундан Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинган бўлиб, унга асосан оилавий маросимлар ҳам тақиқланди.
Мавзуга оид
08:11 / 19.12.2024
Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади
07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
16:00 / 23.11.2024