«Внуково» аэропорти раҳбарияти ўзбекистонликларнинг вақтинча туриши учун терминал ажратди
«Б» терминалида яратилган махсус зона фақат кунлик овқатланиш учун ишлатилмоқда, рўйхатга олиш пунктлари эса ўзбекистонликларнинг доимий турар жойлари бўлиб қолмоқда
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан халқаро ҳаво, автомобиль ва темир йўл алоқаларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси томонидан қийин вазиятда қолган ватандошларга ёрдам бериш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳақда элчихона хабарида айтилган.
“24 соатлик Оператив штаб ташкил этилди, ватандошларнинг Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиш ва меҳнат патентлари муддатларини мамлакатни тарк этмасдан узайтириш масаласи ҳал қилинди, карантин чораларига қарамай ўзбекистонлик талабаларни Россия олий таълим муассасалари ётоқхоналаридан чиқариб юбормаслик бўйича Россиянинг тегишли вазирлик ва идоралари билан иш олиб борилди, Россия томонидан COVID-19 вируси РНКни аниқлаш учун тест-тизимлари олинди. Ватандошларни Россиядан олиб чиқиш учун бешта чартер рейси ва учта темир йўл поезди ташкил этилди.
Элчихона ўз ватанларига уча олмаган ва Москва аэропортларида қолиб кетган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазиятни доимий назоратга олган. Элчихона дипломатлари ҳар куни аэропортларга ташриф буюриб, жойлардаги аҳволни ўрганмоқда ва у ердаги фуқароларимизга озиқ-овқат ташкиллаштиришда ёрдам бермоқда”, - дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, элчихона томонидан олиб борилган музокаралар натижасида «Внуково» аэропорти раҳбарияти ватандошларнинг вақтинча туриши учун «Б» терминалини ажратди, у ер тиббий пункт, санузел, иссиқ овқат ва мебель жиҳозлари билан таъминлангани айтилади.
Билдирилишича, дипломатларнинг барча ишонтиришлари ва уринишларига қарамай, «Б» терминалида яратилган махсус зона фақат кунлик овқатланиш учун ишлатилмоқда, рўйхатга олиш пунктлари эса ўзбекистонликларнинг доимий турар жойлари бўлиб қолмоқда.
Элчихона ватандошларга қулайликлар яратиш мақсадида уларни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан вақтинча турар жой билан таъминлаш масаласини ишлаб чиққан. Бугунги кунга қадар «Внуково» аэропортида кунига уч марта овқатланиш имконига эга тахминан 150 киши учун жойлар тайёрланган (рақам доимий равишда ўзгармоқда), бу ҳақда ватандошлар тезда хабардор қилинди. Элчихонанинг ушбу таклифини ватандошлар инкор этмоқдалар ва чартер рейсларини кутиб авиачипталарни расмийлаштириш пунктларида қолишни афзал кўрмоқдалар, дейилади хабарда.
Элчихона янги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар 150 нафар ҳамюртларга «Внуково» аэропортида вақтинча турар жой билан таъминлашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаган ва ўз маълумотларини (паспорт ва боғланиш маълумотлари) «Внуково» аэропортидаги Uzbekistan Airways АЖ ваколатхонасига керакли чоралар кўриш учун тақдим этишларини сўраб мурожаат этган.
“Шу ўринда мавжуд вазият туфайли Ватанга қайта олмайдиган ва авиачипталарга эга фуқаролар сони кўпайган тақдирда, ўз вақтида мурожаат бўлганда элчихона томонидан уларни жойлаштириш чоралари кўрилади.
Бундан ташқари, журналистлар ва блогерлар учун элчихонанинг ватандошларга ёрдам бериш бўйича фаолияти тўғрисидаги тегишли маълумотлар дипломатик ваколатхонанинг электрон манбаларида, шу жумладан uzembassy.ru расмий веб-сайтида, Facebook (@UzEmbass.ru), Instagram (@UzEmbassRussia) ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида, шунингдек, Telegram ботида (@UzKoRusBot) мунтазам жойлаштирилмоқда”, - дея якунланади маълумот.
Мавзуга оид
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
20:42 / 04.12.2024
Россияда «Крокус»даги терактга алоқадор яна тўрт киши қўлга олинди
10:57 / 26.11.2024
Крокус теракти: гумондорларни қамоқда сақлаш муддати яна узайтирилди, лекин буюртмачи ҳамон аниқ эмас
11:47 / 13.11.2024