Ўзбекистон | 07:46 / 28.03.2020
4510
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирлигида ҳужжатларни қоғоз кўринишида қабул қилиш тўхтатилмоқда

Бу вақтинча чеклов чоралари киритилиши муносабати билан ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ҳужжатларни қоғоз кўринишида қабул қилиш тўхтатилмоқда. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2020 йил 27 мартдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади.

Бу вақтинча чеклов чоралари киритилиши муносабати билан ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади. 

Хат ва мурожаатларни info@mfa.uz электрон манзилига юбориш сўралган.

Мавзуга оид