Ўзбекистон | 17:31 / 10.04.2020
29446
1 дақиқада ўқилади

21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди

Фото: marifat.uz

Бугун, 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Қонун 2та моддадан иборат.

1-моддага асосан, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди

2-моддага кўра, қонун расман эълон қилинган кун – бугундан бошлаб кучга киради.

Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 23 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 24 март куни маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь – «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган кун. 1989 йилда қабул қилинган қонунга асосан, ўзбек тили – Ўзбекистон Республикасида ягона давлат тили сифатида тан олинган.

Мазкур қонун 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган.

Мавзуга оид