Жамият | 15:00 / 30.04.2020
9468
5 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ўзагролизинг»: компаниямиз фаолиятига таҳлилий назар

Фото: Ўзагролизинг

Техника – деҳқоннинг қаноти. Бу нақл бежизга айтилмаган. Айниқса бугунги пандемия шароитида, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳам қишлоқ хўжалигида иш қизғин, бунинг учун эса албатта техника зарур. Мамлакатимиз Президенти томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, бир қарич ерни ҳам увол қилмасдан фойдаланиш, экин экиш, ҳосил олиш борасида қатор қарор ва фармонлар имзоланмоқда. Албатта буларнинг барчаси пандемия ортидан келувчи иқтисодий инқироз даврида мамлакатимиз аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмаслигини олдини олишга қаратилган.

Иш унумдорлигини ошириш, тез ва сифатли агротехник тадбирларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги техникалари сув ва ҳаводек зарур. Қўл меҳнати ёрдамида кўп вақт талаб этиладиган ишларни, техника ёрдамида бир неча соатларда амалга ошириш мумкин.

Юртимизда узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти сўнгги бир йил давомида қатор ижобий ўзгаришлар қилишга улгурди. Техникалар ҳариди учун шартнома тузишдан бошлаб то уни етказиб беришгача бўлган жараёнлар янги босқичга олиб чиқилди. Аввалгидек, кутишлар, техникани олиб кетиш учун узоқдан йўл босиб келишга барҳам берилди ва бу орқали мижозларга кенг имкониятлар яратилди ҳамда коррупцион ҳолатларга чек қўйилди.

2019 йилнинг  II-чорагидан бошлаб, техника хариди ва етказиб бериш бўйича қатор янги механизмлар жорий этилди.

  • Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, барча турдаги техникалар тўғридан-тўғри ҳудудий филиалларга марказлашган ҳолда етказиш. Бу орқали мижозларнинг вақтини тежашга эришилди;
  • Вилоят филиаллари ҳудудида кўргазмалар ташкил этилди ва техникаларни туманларгача етказиб бериш йўлга қўйилди. Техникаларни харид қилмоқчи бўлган мижозлар ҳудудий филиалларга ташриф буюриб, кўргазма шаклида ташкил этилган техникалар билан танишиш ва шу жойнинг ўзида шартнома имзолаш имконияти яратилди;
  • Вилоятларга элтувчи катта йўлларда махсус қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмалари ташкил этилди.

Хўш, натижалар қандай бўлди? Албатта ижобий. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин:

  • 2018 йилда умумий қиймати 758,3 млрд сўмлик 5262 дона техникалар республика бўйлаб етказиб берилган бўлса, янги тартиб жорий этилгандан сўнг яъни, 2019 йилда умумий қиймати 827,3 млрд сўмлик, 6590 дона техникалар етказиб берилди;
  • 356 дона ғалла ўриш комбайнлари, 132 дона пахта териш машиналари, 661 дона ҳайдов ва чопиқ тракторлари шулар жумласидандир.

Жамият томонидан танланган янги стратегия ўзини оқлади.

«Ўзагролизинг» АЖ томонидан 2020 йил учун ҳам тизимли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига 211,3 млрд сўмлик 1283 дона техникалар мижозларга етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан техника сони жиҳатидан 131 фоизга, миқдор жиҳатдан 9,6 баробарга кўпдир. Яна йил сўнгига қадар 2 351,5 млрд сўмлик, 6865 дона техникалар етказиб берилиши режалаштирилган.

Техникаларни етказиб бериш ҳажми йилдан-йилга ортгани сари «Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятининг молиявий натижалари ҳам яхшиланиб бормоқда. Кўрсатилган хизматлари ҳажми

  • 1 январь 2018 йил ҳолатига кўра – 1 152,4 млрд сўм;
  • 1 январь 2019 йил ҳолатига кўра – 1251 млрд сўмни ташкил этган бўлса;
  • 1 январь 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 1602 млрд сўмни ташкил этди.

Жамият ташкил этилгандан буён етказиб берилган ҳар хил турдаги техникаларнинг сони 79497 донага етди.

Бугунга келиб «Ўзагролизинг» АЖ жамоаси томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришда мижозларнинг талаб ва таклифлари ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ ўрганилмоқда.

Мақсад эса ягона, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан ўз вақтида таъминлаш ва юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида хормасдан меҳнат қилиш.

Қўшимча маълумотлар учун:

Телеграмдаги расмий каналимиз: t.me/uzagroleasingjsc

Сайтимиз: www.agroleasing.uz

Электрон почта: info@agroleasing.uz

«Ўзагролизинг» АЖ Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид