Ўзбекистон | 23:04 / 03.05.2020
111472
2 дақиқада ўқилади

Расман: АИ-80 маркали бензин нархи арзонлашди

Жорий йилнинг 3 май кунидан Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин нархи арзонлади. Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтда бундай маркадаги бензин нархи 1 литри учун 4000 сўм сотилмоқда.

Таъкидланишича, президент Шавкат Мирзиёев томонидан  2020 йилнинг 4 апрел куни “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланган эди.

Мавзкур қарорга мувофиқ 1 майдан эътиборан АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилди.

Нефть нархи кескин қулади, энди Ўзбекистонда ҳам бензин арзонлашадими?

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, бугун, 3 май кунидан эътиборан 4000 сўмдан сотувга чиқарилди. Шунингдек, дизель ёқилғисининг нархи ҳам арзонлашган.

Аввалроқ Kun.uz ўз манбаларига таяниб, АИ-80 маркали бензин нархи арзонлашиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 15 август куни АИ-80 маркали бензиннинг бир литри учун 4 500 сўм нархи белгиланган. Ўшанда бу маркадаги ёқилғи 500 сўмга оширилганди.

Эслатиб ўтамиз, 26 март кунидан Ўзбекистонда АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. 29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» ёнилғи қуйиш шохобчаларида 13 апрелдан бошлаб АИ-91 маркали бензиннинг 1 литри 200 сўмга арзонлашиб, 5600 сўмдан сотила бошланиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид