Жамият | 15:38 / 07.05.2020
8074
2 дақиқада ўқилади

Олтиариқда қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 4 май куни ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унинг давомида Ёрқин кўчасида яшовчи О.А. яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил қилиб, танишлари М.Х., Н.Х. ва А.У.ни қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 880.000 сўм пул ва ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш етти йилгача озодликдан  маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтамиз”, - дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид