Жамият | 10:03 / 04.06.2020
8272
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ЙТҲ одам ўлимига сабаб бўлди

Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

2020 йил 2 июнь куни Шўрчи туманида одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Шу куни соат 13:50да туманнинг “Эгарчи” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1504-километрида, шу маҳаллада яшовчи М.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини ҳужжатларсиз “Денов-Шўрчи” йўналишида бошқариб келиб йўлнинг ўнг қисмида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, туманнинг “Оқтумшуқ” маҳалласида яшаган Х.Г.ни туртиб юборган. 

Натижада, Х.Г. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда бир эслатма, автоуловни ҳаракатлантиришдан олдин автоуловни бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларнинг тўлиқлигига ҳамда унинг соз ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилинг!

Акс ҳолда юқоридаги ҳолат каби ўзингиз ва ўзгаларнинг  ҳаётини хавф остига қўйишингиз, фожианинг қурбони ёки сабабчисига айланиб қолишингиз мумкинлигини унутманг!” - дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид