Андижонда мактаб директори ўқитувчини пичоқлагани ҳақида тарқалган хабарлар бўйича расмий маълумот берилди
Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йил 7 июнь куни ижтимоий тармоқларда Андижонда мактаб директори ўқитувчини пичоқлагани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ушбу видеолавҳада акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ томонидан атрофлича ўрганилди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 25 май куни соат 09:00ларда Пахтаобод тумани Чорсу МФЙда яшовчи фуқаро Н.З. ўзи билан бирга ишлаб келаётган Пахтаобод тумани Чорбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли мусиқа мактабида директор лавозимида ишловчи Д.И.нинг хизмат хонасига укаси Ж.О. ва М.У.лар билан бирга ойлик маоши ҳақида маълумот олиш мақсадида келиб ўзаро жанжаллашиб кетишади.
Қайд этилишича, шу вақтда Д.И. хонасида бўлган хўжалик пичоғи билан Н.З.нинг юзи ва танасига уриб, унга иш бўйича ўтказилган суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра “чап юзида, кўкрак қафаси чап ёнида ва ўнг қўли кафти ичида кесилган жароҳатлар” каби соғлиқнинг бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида бир дона хўжалик пичоғи далилий ашё тариқасида олинган. Мазкур ҳолат Пахтаобод тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 1-шакл китобидан 25.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган.
Тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда суд тиббий экспертиза хулосасига асосан 04.06.2020 йилда Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Юқорида кўрсатилган ҳолатда гумон қилинувчининг ҳаракатларида қотилликка суиқасд қилиш аломатлари бор-йўқлигига тергов ҳаракатлари давомида баҳо берилади”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024