Жамият | 14:05 / 10.06.2020
14736
1 дақиқада ўқилади

Магистратурага имтиҳонларни умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказиш таклиф қилинди

Магистратура босқичига қабул имтиҳонларини умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказиш таклиф этилди.

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида магистратура босқичига қабул имтиҳонларини умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказиш ҳақида петиция жойлаштирилди

Қайд этилишича, ҳозирги кунда магистратурага кириш синови олий таълим муассасаларида амалга оширилмоқда. Бакалавриат битирувчилари ва уларнинг ота-оналари томонидан кириш синовлари олий таълим муассасаларида ўтказилиши сабабли кўплаб коррупциоген ҳолатлар юз бераётганлиги ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилмоқда. 

“Шу сабабли, магистратура босқичига қабул жараёнини жамоатчилик муҳокамаси асосида қайтадан кўриб чиқиш зарур. Қабул жараёнини олий таълим муассасасида эмас, балки умумий павильонларда, видеокамера кузатуви асосида онлайн трансляция қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, магистратура босқичига қабул имтиҳонларини умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказиш таклиф қилинган.

Мавзуга оид