Жамият | 12:32 / 12.06.2020
26062
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Сувсоз»нинг икки нафар ходими қудуқда тўпланган заҳарли газдан вафот этди

Тошкент шаҳар ИИББ Яккасарой туманида содир бўлган воқеа ҳақида маълумот берди.

Бугун, 12 июнь куни эрталаб соат 9:00 ва 9:30 бўлган вақт оралиғида сув таъминоти тизимида профилактика ишларини олиб бориш мақсадида, "Сувсоз" ДУК ходимлари 1989 йилда туғилган Х.Б. ва 1988 йилда туғилган Х.Н. КХAЙда жойлашган Яккасарой туманидаги “Сазанчик” кафеси рўпарасидаги қудуққа тушишган.

“Тахминга кўра, у ерда тўпланган заҳарли газлар туфайли юқорида айтилган фуқаролар бўғилиб ўлганлар. 

Уларни қутқаришга ҳаракат қилган 42 ёшли Ҳ.Р заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган. 

103-тизимига воқеа ҳақида гувоҳлар хабар беришган”, - дейилади ИИББ маълумотида

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Мавзуга оид