Беларусдаги норозилик намойишлари иштирокчиларига йирик жарималар солинмоқда
Беларусда президент сайловлари кампанияси вақтида қўлга олинган сиёсатчилар ва фаоллар билан бирдамлик акцияси иштирокчилари йирик жарималар билан жазоланмоқда. Бу ҳақда Беларуснинг “Весна” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази маълум қилди.
Намойишлар иштирокчиларига 570 долларгача жарима солинмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, намойишчилар бутун мамлакат бўйлаб жавобгарликка тортилмоқда. Улар устидан судлар паойтахт Минск, Витебск, Могилев, Бобруйск ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтган.
Умумий ҳисобда маъмурий ишлар бўйича 80 киши ўтмоқда. Улар асосан ноқонуний оммавий тадбирлар ўтказишда ҳамда милиция ходимлари кўрсатмаларига бўйсунмасликда айбланмоқда.
Намойишларнинг баъзи иштирокчиларига маъмурий ҳибсга олиш қўлланмоқда, бироқ уларнинг аксарияти жаримага тортилмоқда. Минскда бу жарималарнинг қиймати 170-568 долларни, ҳудудларда 45-398 долларни ташкил қилмоқда.
Ўтган ҳафта Минск ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида президент сайловларига муқобил номзодлар қўллаб-қувватловига акциялар ўтган. Одамлар жонли занжир ҳосил қилиб, норозилик билдиришган. 270 га яқин намойишчи ҳибсга олинган.
Беларусда 9 августда президент сайловлари бўлиб ўтади. Мамлакатнинг амалдаги президенти Александр Лукашенко ҳам сайловларда иштирок этиб, 6-муддатга сайланиши мумкин.
Мавзуга оид
15:10 / 13.12.2024
Онкологик касалликлар давоси ҳақида реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди
14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
12:29 / 30.11.2024
Жамоат транспортига ажратилган йўлакдан ҳаракатланиш қоидаларини бузганлар учун жарима жорий қилинмоқда
20:43 / 14.11.2024