Жаҳон | 23:00 / 23.06.2020
13482
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги кўлнинг ранги бир неча кун ичида тўлиқ ўзгарди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида жойлашган кратер кўли бир неча кун ичида ўз рангини яшилдан пуштига ўзгартирди. NASA’нинг сунъий йўлдошдан олинган суратларига кўра, кўл 25 майда яшил рангда бўлган, бироқ 10 июнда унинг ранги тўлиқ ўзгарган.

Кўл 35-50 минг йил аввал Ерга йирик метеорит тушган вақтда ҳосил бўлган кратер ўрнида юзага келган.  

Маҳаллий геолог Гажанан Кхаратнинг таъкидлашича, кўл ўз рангини биринчи марта ўзгартириши эмас. Бироқ жорий ҳолатда барчаси тез ва кескин юз берган, бу эса мутахассисда хавотир туғдирган.

Унинг айтишича, жорий йилда кўлда сув камайган ва шу сабабли унда шўрлик даражаси кўпайган. Шунингдек, сув ҳарорати бир неча даражага кўтарилган ва бу унда сувўтларининг жадал ўсишига олиб келган.

“Сувўтлар илиқ ҳароратда қизил рангга киради, шу сабабли кўл ҳам бир кун ичида пуштига айланган бўлиши мумкин”, деб ҳисабламоқда геолог.

Давлат ўрмон хўжалиги департаменти мутахассислари кўлнинг ранги нима учун ўзгарганини билиш учун ундан сув намунаси олишган. Натижалар эса бир ойдан кейингина маълум бўлади.

Мавзуга оид