Жаҳон | 19:56 / 27.06.2020
6583
2 дақиқада ўқилади

Сиэтл ва Портлендда намойишчилар полиция маҳкамаларига ҳужум уюштирди

Бир гуруҳ намойишчилар Сиэтл ғарбида полиция маҳкамасига киришга уринган. Полиция ҳужумни қайтарган.

АҚШнинг Сиэтл ва Портленд шаҳарларида намойишчилар полиция маҳкамаларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

Телеканалнинг билдиришича, бир гуруҳ намойишчилар Сиэтл ғарбида полиция маҳкамасига киришга уринган. Полиция ҳужумни қайтарган.

Портлендда эса норозилик намойиши қатнашчилари полиция маҳкамаси олдида ёнғин уюштирган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари билан тўқнашувлар содир этган.

Сиэтл ҳукумати шаҳар марказида эълон қилинган "автоном ҳудуд"ни якшанба тонгига қадар олиб ташламасликка ваъда берди. Мэр Женни Деркан намойишчилар вакиллари билан учрашувдан сўнг ана шундай қарор қабул қилинди.  

Аввалроқ Сиэтлдаги намойиш қатнашчилари шаҳарнинг марказий районларидан бирини ўнлаб чодир ва тўсиқлар билан тўсиб, "автоном ҳудуд" деб эълон қилганди.  

АҚШ президенти Дональд Трамп Сиэтлдаги тартибсизликлар иштирокчиларини бир неча бор  анархиячи ва террорчи деб атади. 11 июнь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Оқ уй раҳбари миллий гвардияни жалб этиш билангина Сиэтлда тартибни тиклаш мумкинлигини айтди.

Мавзуга оид