Спорт | 22:45 / 05.07.2020
3283
2 дақиқада ўқилади

«Формула-1»нинг янги мавсумдаги илк босқичида Валттери Боттас ғалаба қозонди

Фото: Reuters

“Формула-1”нинг жорий мавсумдаги илк босқичи – Австрия гран-присида Mercedes жамоаси аъзоси Валттери Боттас ғалаба қозонди. Финляндиялик пойгачи фаолиятидаги 8-босқичда зафар қучди. У саралаш босқичида ҳам энг яхши натижани кўрсатган эди.

2-ўринни Ferrari аъзоси Шарль Леклер, 3-ўринни McLaren пойгачиси Ландо Норрис эгаллаган. 

Амалдаги чемпион, Mercedes’нинг яна бир аъзоси Льюис Ҳэмилтон аслида пойгада марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтган, бироқ 5 сониялик жарима сабабли 4-ўринга тушиб кетган.

Умумий жадвалда Боттас 25 очко билан 1-ўринни эгалламоқда. Кейинги ўринларни Леклер (18 очко), Норрис (16) ва Ҳэмилтон (12) эгалламоқда.

Пойга олдидан 6 пойгачи қолган иштирокчилар билан бир қаторда ирқчиликка қарши Black Lives Matter ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида тиз чўкишни истамаган. 

Австрия босқичи коронавирус пандемияси сабабли бошланиши 4 ойга кечиккан “Формула-1”нинг жорий мавсумидаги илк босқичи бўлди. У томошабинларсиз ўтган. Пойгаларнинг навбатдаги босқичи ҳам шу ерда -  Шпильберг трассасида 10-12 июль кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид