Жаҳон | 10:52 / 05.07.2020
8763
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда чақмоқ уришдан бир кун ичида 23 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолида жойлашган Уттар-Прадеш штатида чақмоқ уришдан бир кун ичида 23 киши ҳалок бўлди ва 29 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, Аллоҳободда 8 киши, Мирзапур ва Бхадохида 6 кишидан, Каусамбида яна 2 киши ва Жаунпурда бир киши чақмоқ уриши қурбони бўлган. 

Маҳаллий ҳокимият ҳалок бўлганлар оилаларига компенсация тўлашга ваъда берган.

Ҳиндистонда июнь охирида ҳам 2 кун ичида чақмоқ уришдан 130 га яқин киши ҳалок бўлганди. Энг кўп қурбонлар Бихар штатида қайд қилиниб, уларнинг сони 83 нафарни ташкил қилган. 

Мавзуга оид