Ўзбекистон | 22:51 / 10.07.2020
11225
1 дақиқада ўқилади
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди
Сарвар Ашуров янги ташкил қилинган Ёшлар ишлари агентлигида иш бошлади.
Kun.uz манбаси хабар беришича, Сарвар Ашуров Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У шу пайтга қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Сарвар Ашуров 1982 йилда туғилган, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент молия институти битирувчиси ҳисобланади. У муқаддам «Камолот» ЁИҲ раиси ўринбосари ва ташкилотнинг вақтинчалик раиси лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, бугун президент қарори билан Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.