Жамият | 16:05 / 19.07.2020
16047
2 дақиқада ўқилади

4 фоизлик қўшимча грант учун 19 мингга яқин хотин-қизга тавсиянома берилди

Бугун, 19 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева 4 фоизлик қўшимча грант учун тавсиянома олган хотин-қизлар сонини маълум қилди.

Вазирлик расмийсининг таъкидлашича, 10 июлга қадар 32 минг 98 нафар хотин-қизлар тавсиянома олиш мақсадида ҳудудий туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилган. Мурожаат қилган хотин-қизларнинг 22 минг 900 нафарининг ҳужжатлари жойлардаги Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда қабул қилиб олинган.

«9 минг 197 нафар мурожаатга ишчи гуруҳлар томонидан шу куннинг ўзида оғзаки тушунтиришлар берилган. 4 минг 272 нафар хотин-қиз томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган мезонларга тўғри келмагани учун уларга рад этилиш асослари кўрсатилган хулосалар юборилган», дея маълумот берди Саодат Боймирзаева.

Қайд этилишича, 18 минг 628 нафар хотин-қизга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан тегишли тартибда тавсияномалар берилган.

Ҳудудлар кесимида:

  • Қорақалпоғистон Республикасидан — 1370 нафар;
  • Андижон вилоятидан — 1418 нафар;
  • Бухоро вилоятидан — 836 нафар;
  • Жиззах вилоятидан — 924 нафар;
  • Навоий вилояидан — 762 нафар;
  • Наманган вилоятидан 1898 нафар;
  • Самарқанд вилоятидан 1833 нафар;
  • Сурхондарё вилоятидан 1681 нафар;
  • Сирдарё вилоятидан 828 нафар;
  • Фарғона вилоятидан 1901 нафар;
  • Тошкент вилоятидан 1142 нафар;
  • Хоразм вилоятидан 1325 нафар;
  • Қашқадарё вилоятидан 2027 нафар;
  • Тошкент шаҳридан 683 нафар хотин-қизга тавсиянома берилган.

Тавсиянома олган хотин-қизлар рўйхати 17 июль куни Давлат тест марказига тақдим этилган.

Мавзуга оид