Ўзбекистон | 12:43 / 23.07.2020
46868
2 дақиқада ўқилади

Эслатма: Бакалавр ва магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул бўйича тартиб

2020/21 ўқув йили учун ўтказиладиган кириш имтиҳонлари яқинлашмоқда. Бундай пайтда олий таълим муассасасига кириш йўлидаги ҳар қандай янгилик ёки эслатма абитуриент учун фойдадан холи бўлмайди. 

Шуни инобатга олган ҳолда, барча абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун Ўзбекистон президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ, ОТМларга қўшимча қабул бўйича тартиб яна бир бор эслатиб ўтилади.

Қарор бўйича 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Олий таълим муассасалари мавжуд қуввати, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилиши белгиланган.

Бакалавриатга қўшимча қабул борми?

Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баравар, 2 баравар, ...., 10 баравар ва ҳоказо.  

Изоҳ: Аммо белгиланган ушбу тартиб бўйича ОТМлар ўқишга ўзи истаган ва дуч келган кишини эмас, тўплаган балли бўйича нисбатан юқори натижа кўрсатган абитуриентларни кетма-кетликда қабул қилиш керак.

Магистратурага қўшимча қабул борми?

Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. 

Изоҳ: Магистратура босқичига қўшимча қабул контракт тўловларида оширилган миқдор бўлиши мумкин эмас.

Мавзуга оид