Ўзбекистон | 00:27 / 27.07.2020
9569
1 дақиқада ўқилади

«Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилоятидаги Жомбой тумани ҳудудида «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлиб, олов 2 минг квадрат метр майдонни қамраб олган.

Фото: «Ўзбекистон 24»

Ёнғин 26 июлга ўтар кечаси соат 00:47ларда бошланган. Оқибатда тўқайзорнинг 2000 квадрат метри ёниб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, майдон ўраб олиниб, ёнғин бартараф этилган. Офат оқибатида фақат қуруқ ўт ёнгани айтилмоқда.

Фото: «Ўзбекистон 24»

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча ўрганилмоқда.

Фото: «Ўзбекистон 24»

Маълумот учун, «Зарафшон» миллий табиат боғи Ўзбекистондаги 10 қўриқҳона ва миллий боғлардан бири бўлиб, 1975 йилда қўриқхона сифатида ташкил қилинган, кейинчалик миллий табиат боғига айлантирилган.

Боғ майдони 2352 гектарни ташкил қилади. Асосий мақсади – республикада йўқолиб бораётган жонзотлар популяциясини тиклаш ва сақлаш, бошқа қуш ва ҳайвонлар турларини муҳофаза қилишдан иборат. Бу ерда 1995 йилдан Бухоро буғусини кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид