Касалликнинг оғир даражасини бошдан кечирган беморлар ярим йилгача шифокор назоратида бўлиши керак – Мутахассис
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Covid-19’дан тузалган беморлар нималарга риоя қилиши кераклигини санаб ўтди.
У касалликдан тузалган беморлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши кераклигини таъкидлаган.
«Беморлар даволаниб тузалгандан кейин касаллик организмда қанчалик асорат қолдирганидан келиб чиққан ҳолда умумий амалиёт шифокори назоратида бўлиши керак. Шифокор ўпканинг зарарланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда нафас гимнастикаларини тавсия қилади.
Агар беморда сурункали касалликлар мавжуд бўлса, коронавирус бу касалликларнинг кечишига қандай таъсир кўрсатганини ўрганиш, доимий равишда диспансер назоратида бўлиш, йилда икки марта даволаш чораларини олиб бориш, реабилитация ва санатория-курорт даволанишларини олиши тавсия этилади.
Касалликнинг оғир ва ўта оғир даражасини кечирган, пневмония кузатилган беморлар 1 ойдан 3 ойгача, зарурат бўлганда 6 ойгача тикланишлари, доимий равишда шифокор билан боғланиб, керакли чораларни кўриб бориши керак», деди штаб аъзоси АОКАдаги брифингда.
Шу билан бирга, гигиена қоидаларига риоя қилиш, яъни тез-тез қўлларни 20 сония давомида совунлаб ювиш, томоқни тез-тез чайиш, кўп суюқликлар ичиш, соғлом овқатланиш ва енгил жисмоний фаолликни олиб бориш билан учраши мумкин бўлган турли бошқа юқумли ва паразитар касалликлар профилактикасини олиб бориш тавсия этилган.
Севара Убайдуллаеванинг олимларга асосланган ҳолда қайд этишича, коронавирусга чалиниб тузалган беморларда ҳосил бўлган иммунитет 5 йилгача сақланиши мумкин.
Мавзуга оид
20:23 / 23.11.2024
Қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради — тадқиқот
15:28 / 07.10.2024
Олимлар инфекциядан сўнг иммунитет пасайишига сабаб бўладиган механизмни ўрганди
09:38 / 22.08.2024
Аҳолининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет бор - Санэпидқўмита
16:43 / 14.08.2024