Ўзбекистон | 16:24 / 02.08.2020
68205
2 дақиқада ўқилади

Ҳар қандай дезинфекция воситаси коронавирусни йўқ қила олиши маълум қилинди

Ҳар қандай дезинфекция воситаси коронавирусни ўлдира олади, деб маълум қилди «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Исталган дезинфектант белгиланган концентрацияда бу вируснинг йўқ бўлишига олиб келади. Яъни биз юзаларни нима билан тозаласак ҳам, муҳими бу дезинфектант бўлса бўлди», – деди Россиянинг бош давлат санитария врачи.

Попованинг қўшимча қилишича, юзаларда коронавирус 48 соатгача ўз фаоллигини сақлаб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков дезинфекция тадбирлари ҳақида сўз юритиб, бу чораларнинг самарадорлигига шубҳа қилиш мутлақо ўринсиз эканини таъкидлаганди.

«Очиқ жойлар, бозорлар, йўлаклар дезинфекция қилинишидан мақсад – одамлар у ерга туфлагани, касаллик қўзғатувчиларнинг тушгани ёки одамларнинг қўли билан ушлагани сабабли инфекция тарқалишига йўл қўймасликдир», – деганди Отабеков.

Мавзуга оид