Ўзбекистонда кунлик ўлим кўрсаткичи айтилди
Статистикага кўра, Ўзбекистонда кунига турли сабаблар билан 500-600 киши вафот этади.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ражаббой Исроилов мамлакатда умумий ўлим ҳолатларининг кунлик кўрсаткичи ҳақида маълумот берди.
«Ўзбекистонда статистика бўйича бир кунда 500тадан 600тагача ўлим ҳолати тўғри келади. Булар орасида ёш болалардан тортиб қарияларгача мавжуд. Июль ойида ёзги чилла бўлгани учун бу статистика, ўлим ҳолати кўпайиши мумкин.
Касаллик бор экан, ўлим ҳам бўлиши мумкин. Коронавирус тарқалишини чегаралаш учун барча касалхоналарда шу инфекция ва бошқа касалликдан нобуд бўлганларни фақатгина республика патологоанатомия маркази орқали ювиб, деизнфекциялаб бериш йўлга қўйилган эди. Бемор коронавирусдан вафот этган бўлса, ташкилий усулда мозорга олиб борилар, бошқа касалдан вафот этган бўлса, қариндошларига бериб, уни ҳам уйигача кузатиб, ўзининг маҳалласида дафн қилинар эди.
Ўлим ҳолати бир жойда йиғилиб қолмаслиги учун Тошкент шаҳридаги барча касалхоналарда патологоанатомия бўлимларини ташкил қилиб, майитни ўша жойдан қариндош-уруғларга беришни ташкил қилиш режалаштирилган. Бу бўйича кўрсатма тайёр, шу кунларда йўлга қўйилади», – деди Ражаббой Исроилов 5 август куни АОКАдаги брифингда.
Аввалроқ Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Анвар Алимов коронавирусдан вафот этганларнинг жасадини марҳумнинг яқинларига бериш тартиби ўзгариши мумкинлигини айтган эди.
Унга кўра, бемор вафот этгандан кейин икки соат ўтгач, коронавирус жасадда ўз кучини йўқотади. «Шу нуқтайи назардан, жасад икки соат сақлангандан кейин уни қариндошларига бериб юборишга рухсат бериш таклифи илгари суриляпти», – деганди штаб аъзоси.
Мавзуга оид
08:11 / 14.12.2024
Канадада ҳар йигирманчи ўлимга эвтаназия сабаб бўлмоқда
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
14:45 / 18.07.2024
Росстат биринчи марта ташқи сабаблардан ўлим ҳақидаги маълумотларни яширди
10:44 / 17.04.2024