Жамият | 12:12 / 06.08.2020
3304
1 дақиқада ўқилади

Инҳа университети талабалари муҳтожларга ёрдам берувчи «Бирдамлик» платформасини ишлаб чиқди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари томонидан Covid-19 Challenge танлови доирасида ғолиб деб топилган «Бирдамлик» номли лойиҳа тақдим этилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, мазкур лойиҳа кўнгиллилар ҳаракатини мувофиқлаштиришга, кўнгиллилар ва ёрдамга муҳтож фуқаролар орасида самарали мулоқот олиб боришга ҳамда уларга мақсадли ёрдам кўрсатишга замин яратиб беради.

Бунинг учун лойиҳанинг birdamlik.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, мувофиқлаштирувчи шахс томонидан белгиланган вазифани, яъни муҳтожларга ёрдам беришни бажариш лозим. Ўз ҳиссаларини қўшмоқчи бўлган ҳомийлар ҳам сайтда рўйхатдан ўтади.

Бундан ташқари, сайтда статистика мавжуд, унда топширган аризалар сони, жалб қилинган кўнгиллиларнинг ва улардан ташкил қилинган гуруҳларнинг сони акс эттирилган. 

Ҳозирги кунда (2020 йил 6 август ҳолатига кўра) лойиҳа доирасида 6 та ариза келиб тушган, 43 нафар кўнгиллилар рўйхатдан ўтган ва улардан 5 та гуруҳ ташкил қилинган.

Мавзуга оид