Apple логотипида нок тасвирланган компанияни логотиплар ўхшашлиги сабабли судга берди
Логотипида тишланган олма тасвирланган Apple компанияси Prepear дастури ишлаб чиқувчиларини судга берди. Бунга фойдаланувчиларга таомлар, рецептлар топишда, озиқ-овқат маҳсулотларини етказишда ёрдам берувчи Prepear дастури логотипида нок тасвирлангани сабаб бўлган.
Apple’да таъкидланишича, нок олмани эслатади ва шу сабабли мижозларни чалғитиши мумкин. Компания фикрича, бу Лэнхем қонунининг бузилиши ҳисобланади. Бу қонунга кўра, АҚШда аввал қайд қилинган товар белгисига ўхшаш ёки у билан бир хил кўринишда бўлган товар белгисини қайд қилиш тақиқланади.
“Apple логотипи шунчалик машҳур ва бир зумда таниладики, оддий харидорни жавобгар сервиси Apple билан боғлангани ҳақида ўйлашга мажбур қилади”, дейилган ушбу иш ҳужжатларида.
Prepear ишлаб чиқувчилари Apple’нинг арзи компанияга салбий таъсир кўрсатганини маълум қилишган.
“Суд харажатлари минглаб долларга айланди ва 5 кишидангина иборат жамоадан бир кишининг ишдан бўшатилишига олиб келди”, дейилган компания хабарида.
Дастур ҳаммуассисларидан бири Рассел Монсон “Нокни Apple’дан қутқаринг!” деб номланган петиция эълон қилган. Уни ҳозирда 14 мингдан кўпроқ одам имзолаган. Монсоннинг таъкидлашича, унинг фирмаси Apple каби гигант билан узоқ суд жараёнини ўзига эп кўролмайди.
Prepear’нинг яна бир ҳаммуассиси Натали Монсон йирик компанияга қарши чиқмоқчилигини маълум қилган.
“Мен Apple’нинг судга тажовузкор даъволарига қарши чиқишни ва логотипимизни сақлаб қолиш ҳуқуқи учун курашишни ўзимнинг бурчим деб ҳисоблайман. Биз Apple билан нафақат логотип, балки йирик технологик компаниялар учун кичик бизнесни таҳқирлаш салбий оқибатларга олиб келишини кўрсатиб қўйиш учун курашмоқдамиз”, деб ёзган Натали Монсон Instagram’да.
Мавзуга оид
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024
Apple баъзи iPhone моделларини сотишни тўхтатади
18:13 / 12.12.2024