Жаҳон | 21:47 / 12.08.2020
14885
2 дақиқада ўқилади

Дунёда энг тез қимматлаётган товарлар маълум қилинди 

Мутахассислар охирги ойларда кескин кимматлаган товарларни маълум қилишди. Ваҳоланки, коронавирус пандемияси бошида бу маҳсулотлар нархи кескин тушиб кетганди.

Айни вақтда энг тез қимматлаётган товарлар қаҳва, какао, шакар ва пахта бўлмоқда. Пандемия бошида бу маҳсулотлар локдаунлар киритилиши ортида анча арзонлашиб кетган, бироқ уларга яна талаб ошгани ортида анча қимматлашиши мумкин, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Жумладан, март ойида какао 17 фоизга, пахта 18 фоизга, шакар 27 фоизга арзонлашиб кетган. Қаҳва эса март охирида бироз қимматлаган, аммо апрель-май ойларида нархи 15фоизга тушиб кетган.

Охирги ой давомида какао нархи АҚШнинг ICE биржасида 17 фоизга ошиб, бир тоннасига 2488 долларни ташкил қилган. Қаҳва нархи 14 фоизга ошиб, бир фунти учун 1,12 долларни (1 кг учун 2,47 доллар) ташкил қилган. 

Шакар ва пахта нархи эса 1 майдан мос равишда 10 ва 19 фоизга кўтарилган.

Пандемия вақтида ушбу товарларнинг энг йирик етказувчилари (Бразилия, Вьетнам ва Ҳиндистон) энг кўп зарар кўрган. 

Мутахассисларнинг фикрича, нархлар ошишига долларнинг пастлагани ҳам сабаб бўлган.

Мавзуга оид