Ўзбекистон | 20:04 / 13.08.2020
12413
2 дақиқада ўқилади

Ижодий имтиҳони бекор қилинган абитуриентларга ҳам қўшимча 4та йўналишни танлаш имкони берилди

Бунинг учун улар 16 августгача abitur.dtm.uz порталидаги шахсий кабинетига кириб, аризасига ўзгартириш киритиши лозим.

Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёни қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Ҳужжат билан, пандемия сабабли 2020/21 ўқув йили қабулида истисно тариқасида ҳам тест, ҳам ижодий (касбий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовлари билан алмаштирилди.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур 12та таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентларга тест топширадиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча 4 тагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилди.

7200га яқин абитуриент 16 августгача (шу куни ҳам) қўшимча 4та йўналишни танлаши мумкин. Бунинг учун улар abitur.dtm.uz порталидаги шахсий кабинетига кириб, аризасига ўзгартириш киритиши лозим.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев келтирган маълумотларга кўра:

  • Архитектура йўналишидаги Математика (3,2) + Она тили ва адабиёт (3,1) мажмуаси фақат 2 та йўналишда бор: Социология ҳамда Кутубхона-ахборот фаолияти.
  • Журналистикадаги Она тили ва адабиёт (3,2) + Чет тили (3,1) мажмуаси фақат Ноширлик иши йўналишида бор.
  • Диншунослик ва Исломшуносликдаги Чет тили (3,2) + Тарих (3,1) мажмуаси бошқа бирорта йўналишда йўқ.

Мавзуга оид