Тихановская штаби беларусларни умумий иш ташлашга чақирди
Светлана Тихановская тарафдорлари қонуний ва зўравонлик ишлатмасдан сайлов натижалари бекор қилинишига эришмоқчи.
Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановскаянинг штаби президент Александр Лукашенконинг истеъфосига эришиш учун умумий иш ташлаш зарурлигини билдирди.
"Биз барча меҳнат жамоаларини Александр Лукашенконинг истеъфосини талаб қилиб муддатсиз иш ташлашга қўшилишга чақирамиз", - дейилади штаб баёнотида.
Баёнотда қайд этилишича, Тихановская тарафдорлари қонуний ва зўравонлик ишлатмасдан сайлов натижалари бекор қилинишига эришмоқчи.
Аввалроқ Светлана Тихановская мамлакат фуқароларига янги видеомурожаат йўллаб, миллат етакчиси бўлишга тайёрлигини эълон қилганди.
Расмий маълумотларга кўра, 9 август куни ўтказилган сайловда Светлана Тихановская 10 фоиздан ортиқ, амалдаги президент Александр Лукашенко эса 80 фоиздан ортиқ овоз тўплади. Сайлов натижалари эълон қилингач, мамлакатда норозилик намойишлари авж олди. Тихановская эса Беларусни тарк этишга мажбур бўлиб, Литвага кетди.
Мавзуга оид
09:33 / 12.12.2024
ЕИ дипломатияси раҳбари Тихановская билан учрашди
13:20 / 27.11.2023
Тихановская Лукашенкога қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
11:58 / 08.11.2023
Тихановская Берлинда «Беларуснинг дўстлари» билан учрашди
11:40 / 04.05.2023