«Андижон» футбол клуби банкротлик ёқасида. Жамоа тарқалиб кетдими?
“Андижон” жамоаси миллий чемпионатнинг навбатдаги турида “Пахтакор” билан куч синашиши керак эди. Лекин ўйин арафасида “Андижон” клуби молиявий муаммолар гирдобида қолгани сабабли инқирозга юз тутди ва клубнинг асосий жамоаси ҳам, ўринбосарлар таркиби ҳам тарқатиб юборилди.
Айрим манбаларда айтилишича, “Андижон” футбол клуби ўз фаолиятини тўхтатаётганини жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков ҳам тасдиқлаган. Унга кўра, жамоа “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Муаммо молиявий инқироз билан боғлиқ. Жамоа аъзолари уч ойдан бери маош олишгани йўқ. Клубнинг ўтган йилдан қолган қарзлари ҳам бор.
“Клуб банкротлик эълон қиляпти. Бугун ўринбосарлар таркиби, эртага асосий жамоа “Пахтакор” билан ўйнаши керак эди. Жамоамиз ўтган тур ўйинидан кейин Тошкентда эди. Ўша ерда машиналарни чақириб, футболчиларни уйларига тарқатиб юбордик. Ўринбосарлар жамоаси ҳам ўтган тур ўйинига зўрға бориб келган эди. Йўлда ҳайдовчилар уларни бепул олиб кетишдан ташқари овқат пулларини ҳам ўзлари беришганди. Энди “Пахтакор” билан ўйнаш учун жамоанинг ўзи йўқ. Ҳозир ҳамма ҳайрон. Бу йил ҳисобидан GM томонидан айтарли пул берилмади. Бу йил ҳисобидан 2 миллиард сўмдан озгина ошиқроқ пул берилди, холос. Бироқ, 8 ойга бунча пул ҳеч нарса бўлмайди-да”, - дейди клуб ходимларидан бири.
Икки-уч кун олдин ижтимоий тармоқларда жамоа фан-клуби аъзолари Ўзбекистон президентидан ёрдам сўраб қилган видеомурожаати тарқалган эди.
Хуллас, муаммолар тўпланиб, “Андижон” клубини инқироз кўчасига олиб кириб қўйди. Уни банкротлик хавфидан ким қутқариб қолади?
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024