Ўзбекистон | 22:07 / 26.08.2020
13524
2 дақиқада ўқилади

Олий диний таълим муассасаларига имтиҳон кунлари эълон қилинди

Олий диний таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари учта фандан иккита фанга ўтказилди, ижодий имтиҳонлар қисқартирилди.

Қабул имтиҳонларини карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда очиқ майдонларда ўтказиш белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси имтиҳон кунларини эълон қилди.

Ҳадис илми мактаби — 3 сентябр «Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис» (ижодий имтиҳон). Имтиҳон ўтказиш жойи — Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

4 сентябр «Ўзбекистон тарихи» (тест синови). Имтиҳон ўтказиш жойи — Тошкент ислом институти биноси ҳовлиси.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти — 7 сентябр «Фиқҳ ва ақоид», «Ўзбекистон тарихи» фанлари (тест синови). Имтиҳон ўтказиш жойи — Ҳазрати Имом мажмуаси очиқ майдон қисми.

Мир Араб олий мадрасаси — 10 сентябр «Фиқҳ ва ақоид», «Ўзбекистон тарихи» фанлари (тест синови). Имтиҳон ўтказиш жойи — Мир Араб олий мадрасаси биноси очиқ айвон қисми.

Абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган жойга киритиш эрталаб соат 6:00дан 6:30гача давом этади. 6:30дан 7:00гача саволлар китобчалари ва жавоблар варақасини тарқатиш, жавоблар варақасини тўлдириш тартиби тушунтирилади.

Тест синовлари эрталаб 7:00дан 9:20гача давом этади, синовлар бошлангандан кейин келган абитуриент имтиҳонларга киритилмайди.

Абитуриентлар қабул имтиҳонларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва имтиҳонга кириш рухсатномаси билан келиши талаб этилади. Имтиҳонга кириш рухсатномасини qabul.muslim.uz портали орқали юклаб олиш мумкин.

Мавзуга оид