Спорт | 21:38 / 28.08.2020
6556
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив» Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан ўтказди

Москванинг «Локомотив» клуби яримҳимоячи Жасур Жалолиддиновни Россия Премьер-лигасининг 2020/21 йилги мавсуми учун қайдномадан ўтказди. Бу ҳақда РПЛ расмий сайти маълум қилди.

Фото: «Локомотив» расмий твиттери

Хабар қилинишича, «темирйўлчилар» «Бунёдкор»дан ўтган футболчининг трансферидаги барча қийинчиликларни ҳал қилишган.

Аввалроқ Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Жалолиддинов шартномасини бекор қилиб кетганини хабар қилиб, трансферни текшириш кераклигини талаб қилганди.

«Бунёдкор» «Локомотив»га 18 ёшли ўзбекистонлик футболчининг трансферига оид барча ҳужжатларни юборди. 

Аввалроқ москваликлар Жалолиддинов учун 1 млн еврога яқин пул тўлагани хабар қилинганди. «Бунёдкор»нинг собиқ бош директори Улуғбек Мирзаев эса ёш футболчининг 350 минг еврога трансфер қилинганини айтганди.

Мавзуга оид