Ўзбекистон | 17:37 / 02.09.2020
43123
1 дақиқада ўқилади

Беш йил стажга эга ходимларни ОТМга қабул учун рўйхатга олиш муддати узайтирилди

Беш йил иш стажига эга, ОТМларнинг сиртқи ва кечки таълим шаклларига ўқишга кириш ниятидаги фуқароларни онлайн рўйхатга олиш муддати 15 сентябргача (шу куни ҳам) узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, бу – Давлат қабул комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни билан белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, камида 5 йил иш стажига эга маълум тоифа фуқаролар республика ОТМларига суҳбат ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Улар сиртқи ва кечки таълим шаклларида ўқиш орқали олий маълумотли бўлиши мумкин.

Жорий йилда 74та ташкилот ходимлари бундай ҳуқуққа эга. Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин. Улар ўқишга қабул қилинган ходимларининг контракт пулини тўлаб беришлари зарур.

Мавзуга оид