Жамият | 08:17 / 02.09.2020
10578
2 дақиқада ўқилади

Навоийда 10 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди

ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 12:18ларда, Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Зарафшон-Учқудудуқ” автомобиль йўлининг 85-86 километрлар оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, “Зарафшон-Навоий” йўналишида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Е.Б. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, чарчоқ оқибатида ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси, 2010 йилда туғилган Г.Н. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. Сизнинг қоидабузарлигингиз кимнингдир ўлими ёки бутун умр ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид