Жамият | 20:30 / 07.09.2020
8020
2 дақиқада ўқилади

«Асака» банк Бошқарув раиси ёш ходимлар билан онлайн учрашув ўтказди

«Асака» банк Бошқарув раиси Нодирбек Сайдуллаевнинг банкнинг ёш ходимлари билан онлайн учрашувининг асосий мақсадларидан бири ёшларнинг банк тизимида юз бераётган ўзгаришларга эътиборини кучайтириш ва улар билан норасмий шароитда мулоқот қилиш бўлди.

Унда банкнинг ҳудудий филиалларидан 100 дан ортиқ ёш ходимлар иштирок этишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёш авлод вакиллари нафақат ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, балки банк ривожига хисса қўшадиган инновацион таклифларини ҳам билдирдилар.

Таъкидлаш жоизки, банк томонидан ёш кадрлар малакасини ошириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, ходимларнинг чет тилларини ўрганиш истаги қўллаб-қувватланмоқда ва мунтазам равишда чет эллик мутахассислар иштирокида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Банк тизимида ёш мутахассислар сони ошиб бормоқда. Бугунги кунда тизимда 2300 дан ортиқ мутахассис ишлайди, уларнинг 500дан ортиғи ёшлар ташкил этади.

Қизғин муҳитда ўтган учрашув янги таклифлар ва қизиқарли муҳокамалар билан якунланди. Қатнашчилар нафақат таклиф ва тажрибалар билан алмашдилар, балки келажакда янги ғояларни амалга ошириш учун мотивация олдилар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид