Ўзбекистон | 23:58 / 11.09.2020
67228
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Самарқанд ва Наманган вилоятларида ўнлаб беморлар аниқланди

11 сентябрь куни Ўзбекистонда 593 кишида коронавирус аниқланиб, 468 бемор соғайди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу – сўнгги уч ҳафта ичидаги иккинчи энг юқори кўрсаткичдир. Бир кун олдин, 10 сентябрда 749 нафар янги бемор аниқланганди.

Расмий статистикага кўра, жами ҳолатлар 46 мингдан, тузалганлар эса 43 мингдан ошди; қурбонлар 380 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+593)

Сўнгги бир неча кун ичида Тошкент шаҳрида касалланиш кўрсаткичи кескин ошгани кузатилганди, 10 сентябрь куни эса Наманган ва Самарқанд вилоятларида юқори ўсиш қайд этилди.

  • Тошкент шаҳри – 376
  • Тошкент вилояти – 70
  • Наманган вилояти – 62
  • Самарқанд вилояти – 47
  • Андижон вилояти – 14
  • Қашқадарё вилояти – 6
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 6
  • Фарғона вилояти – 5
  • Хоразм вилояти – 5
  • Навоий вилояти – 2

Тузалганлар (+468)

Вазирлик жами 46 272 бемордан 43 023 нафар тузалганини қайд этган.

  • Тошкент шаҳри – 285
  • Тошкент вилояти – 157
  • Наманган вилояти – 10
  • Андижон вилояти – 6
  • Қашқадарё вилояти – 5
  • Навоий вилояти – 3
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 2

Ўлим ҳолатлари (+7)

Кун давомида Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 1 нафар бемор вафот этгани хабар қилинди.

  • Қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак)
  • Пойтахтлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл)
  • Паркент туманида яшаган 62 ёшли Х.А. (эркак)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли З.Д. (аёл)
  • Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Б.А. (аёл)
  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 78 ёшли О.Ф. (аёл)
  • Учтепа туманида яшаган 60 ёшли Д.Т. (эркак)

Даволанаётган беморлар 2 869 нафарни ташкил этмоқда. 3 кун олдин бу кўрсаткич 2 027тани ташкил этаётганди.

Беморларнинг 475 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид