Жаҳон | 13:19 / 14.09.2020
8966
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШнинг ЖАРдаги элчисига суиқасд қилишга тайёрланмоқда - ОАВ

Эрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун Вашингтондан ўч олиш мақсадида АҚШнинг Жанубий Африка Республикасидаги элчиси Лана Марксга суиқасд амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.   

Фото: EPA

Таъкидланишича, бу ҳақидаги маълумот баҳордаёқ пайдо бўлган, бироқ охирги вақтда ушбу операциянинг аниқ тафсилотлари пайдо бўлган.  

Нишон сифатида Лана Маркснинг танланишига сабаб унинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан узоқ вақтдан бери дўст тутингани экани тахмин қилинмоқда.

Таъкидланишича, ЖАРдаги элчига суиқасд Эроннинг генералнинг ўлдирилишига ўч олиш вариантларидан бири ҳисобланади. 

Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний 3 январга ўтар кечаси АҚШнинг ракета зарбаси натижасида Бағдод аэропорти яқинида ҳалок бўлганди. Оқ уйда Сулаймоний ва унинг тарафдорлари америкалик дипломатлар ва ҳарбийларни ўлдиришга тайёрланган, деб ҳисобланган.  

Генерал ўлимидан кейин Эрон Вашингтондан ўч олишнинг 13 вариантини тақдим қилган. Эрон хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамҳаний таъкидлаганидек, ушбу вариантлардан энг “беозори” ҳам АҚШ учун даҳшатга айланиши мумкин.

Мавзуга оид