Ўзбекистон | 10:06 / 15.09.2020
8740
2 дақиқада ўқилади

Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин ўзбекистонлик олиб келинди

Олиб келинган барча фуқаролар автобусларда карантин зоналарига етказилди.

Махсус поезд рейслари орқали Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин фуқаро олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
 
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан, шунингдек, Екатеринбургдан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” ҳамда “Тошкент–Екатеринбург–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 834 нафар фуқаро билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.

Шунингдек, 12 сентябрь куни 847 нафар ўзбекистонлик билан Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.

Мавзуга оид