Европарламент Ар-Риёд ва Абу-Дабига қурол сотилишини чеклашга чақирди
Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти маълумотларига кўра, ЕИ мамлакатлари Саудия Арабистони ва БААга қурол етказиб бериш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.
Европа парламенти (ЕП) Евроиттифоқ мамлакатларини саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ҳамда Яманда давом этаётган низо сабабли Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига қурол сотилишини чеклашга чақирди.
Евроиттифоқ мамлакатларини қуролланиш экспорти устидан умумий назоратни кучайтиришга чақирувчи қонун лойиҳаси ЕП йиғилишида қабул қилинди.
Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти маълумотларига кўра, ЕИ мамлакатлари Саудия Арабистони ва БААга қурол етказиб бериш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, дейилади ҳужжатда.
Ҳужжатда Ямандаги тўқнашувларда содир этилган ҳарбий жиноятлар тўғрисидаги БМТ хабарлари эслатиб ўтилган.
Шунингдек, Бельгия, Дания Финляндия, Германия, Греция, Италия ва Нидерландиянинг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция мамлакатларига қурол сотишни чеклаш тўғрисидаги қарори олқишланган.
Мавзуга оид
13:14 / 25.12.2024
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
13:52 / 19.12.2024
ЕИ суди Дерипаска ва икки банкни санкциялар остида қолдирди
15:20 / 18.12.2024